ХДП Жамоатчилик қабулхонаси мурожаатларни ҳал қилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган Жамоатчилик қабулхонасига Гулистон шаҳар, “Навбахор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Қодирова фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш масаласида мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат кўриб чиқилиб, масалани ҳал этиш мақсадида Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати З.Эркабаевга мурожаат этилди. Мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиб, Ф.Қодированинг фарзанди Т.Қодировни вилоят шифохонасида кўрикдан ўтказилди. Мурожаат ижобий ҳал этилди.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш