Кенгга кенг дунё...

 

Яхши инсонлар, хайрли ишлар ҳақида кўп-кўп гапиргиси келаверади кишининг. Айниқса, азалий қадрятларимизга мос ва хос эзгу саъй – ҳаракатлар ҳақида қанча гапирсангиз камдек туюлаверади. Ахир бундай юмушлар савоб, ибодат, ибрату ҳикматга муносиб бўлиш билан бирга, келажак авлод тарбиясида муҳим жиҳатлилиги билан ҳам аҳамиятлидир, албатта.

Шу ўринда саҳоватпешаликни ҳаётий шиорга айлантирган Юқори Чирчиқ туманидаги “Нозима люкс сервис” хусусий корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Гулчера Ўтбосарованинг анашундай саъй- ҳаракатларига алоҳида тўхталиш жоиздир. Негаки, у кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд тумандошларимизни қўллаб-қувватлашдек хайрли ишларда ҳамиша пешқадамлик қилади.

Дарвоқе, коронавирус пандимияси даврида Г.Ўтбосарова тумандаги Ўзбекистон ва Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган анашундай оилалардан 20 тасига жами 10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб, улар билан самимий суҳбатлашди.

Ҳа, ҳикматларда ифодалангандек, ақлнинг қадри одоб билан, бойлик қадри саховат билан ошади. Бизга мерос бўлиб келаётган меҳр-оқибат, мурувват ва саҳийлик сингари гўзал фазилатларни яшаш тарзига сингдирган ана шундай саховатпеша инсонларга ҳавас билан қараб, кенгга кенг дунё, дейиш ўринли.

 

Латифжон Мансуров,

ЎзХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш