Олий Мажлис депутати томонидан 10 та хонадонга телевизор берилди

 

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалиши олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин шароитида таълим муассасалари, жумладан, мактаблар вақтинча ёпилган бўлса-да, ўқувчилар учун таълим жараёни тўхтаб қолгани йўқ. Уларда АКТлар асосида таълим масофавий усулда олиб борилмоқда.

Зомин тумани мактабларида ҳам туман халқ таълими бўлими, мактаб директорлари ва ўқитувчилар томонидан ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ўқув ҳамда тарбиявий характердаги материал ҳамда топшириқларни масофадан етказиш, ота-оналар билан телефон орқали мунтазам мулоқотда бўлиш йўлга қўйилган.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева карантин шароитида таълим жараёнларини ташкил этиш ва келгусида амалга ошириладиган далзарб масалалар юзасидан Зомин туманиги ташриф буюрди.

Туман мактаб ўқитувчилари ва Олий Мажлис депутати ўртасида ташкил этилган тор доирадаги учрашувларда, карантин даврида таълим муассасаси фаолиятини бир маромда ташкил этиш, жамоа ходимларининг бошини белгиланган мақсад сари қовуштириш, жорий ўқув йилига белгиланган вазифаларни оғишмай амалга ошириш, шунингдек, таълим муассасасида карантин даврига мўлжалланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, биноларни мунтазам дезинфекция қилиб бориш, асосий бинолар кириш қисмида қўл ювиш воситаларини ўрнатиш, бинога қўлларни совун билан ювиб, махсус ниқоб таққан ҳолда кириш, ўқувчиларга уй шароитида машғулотлар ўтишни ташкил этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Пешоғор шаҳарчасида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида шаҳарчадаги 10 та хонадон вакиллари уйларида телевизор йўқлиги сабабли фарзандлари телеканалларда берилаётган онлайин дарсларни бажара олишмаётганлигини билдиришди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева аҳоли мурожаатига бефарқ бўлмай, уларга ўз ҳисобидан 10 дона телевизор тақдим этди.

– Ўқув йилини муваффақиятли якунлаш, амалдаги ўқув режа ва ўқув дастурларга мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларни сифатли ташкил этиш педагоглар, касбий таълим усталаридан ишчанлик, ижодкорлик ҳамда фидокорликни талаб этади. Пандемия шароитида эса ушбу масъулият ўқувчиларнинг ота-оналарида кўпроқ бўлмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева. – Шу боис, ўқитувчилар ҳар бир битирувчи-ўқувчи билан доимий алоқада бўлиши, уларнинг телеканалларда берилаётган онлайин дарс жараёнларини мунтазам кузатиб боришларини бевосита ташкил этишлари зарур.

Шундай кунларда таълим жараёнини самарали давом эттириш, бу жараёнда қадри баланд педагогларимизга чин юракдан ёрдам кўрсатиш барчамизнинг фуқаролик ва элпарварлик бурчимиздир. Зеро, Ватан келажагини яратувчи авлод бизнинг қўлимизда камол топмоқда.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш