Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги юртдошларимизга қандай ёрдам берилади?

 

Фарғона вилояти Риштон туманида амалий семинар ташкил этилди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, Марказий банк ўринбосари, туман банк раҳбарлари барча маҳалла фукаролари йиғини раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг коронавирус пандемияси даврида қабул қилинган фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга тушунтириш, уларнинг ижросини назорат қилиш масаласида сўз борди. Тумандаги ҳар бир маҳалла кесимида ҳудуд депутати, маҳалла раиси ва масьул банк вакилидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди.

Ишчи гуруҳларга қўшимча равишда камбағалликни камайтириш максадида бир қатор вазифалар юклатилди. Ҳар бир ҳудуд бўйича аниқланган кам таьминланган оилаларнинг ҳар бирига кириб бориб "Ҳар бир оила-тадбиркор" Давлат дастури бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш имкони ва истагида бўлган фуқароларни аниқлаш, уларни имтиёзли кредит билан таьминлаш, ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам бериш ҳамда белгиланган муддатда ижросини назорат килиш вазифаси белгилаб олинди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш