Қорақалпоғистон республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева Нукус шаҳар “Амударё” ОФЙ ҳудудида сув муаммоларини ҳал қилишда ёрдам сўраб, мурожаат қилган 30 нафар фуқаро билан учрашди.
Маҳалла ҳудудида аҳоли томорқаларининг сувсиз қолаётганлиги, ичимлик сувида ҳам узилишлар бўлаётганлиги маълум бўлди.
Бу муаммоларни ҳал қилиш учун Сенатор “Қорақалпоқ сув таъминоти” маъсулияти чекланган жамияти бош муҳандиси Мирзамурод Ўтениёзов ва “Қорақалпоқ сув таъминоти” маъсулияти чекланган жамияти Нукус шаҳар бўлими бош муҳандиси Жандулла Дўстназаров билан ҳамкорликда биринчи навбатда маҳалланинг ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш, кейин ҳар бир кўчага ариқлар орқали оқиб кирадиган оқар сув йўлларини очиш масаласини ҳал қилиш чораларини белгиладилар.
Бу ишларнинг июнь ойи ичида ҳал қилиниши юзасидан баённома тузилиб, қарор қабул қилинди.
Сенатор Нукус шаҳар ҳокимлиги билан бу масала ижросини назоратга олди.