Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ўзгартирилади

 

Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Қонун қабул қилинганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, реал ҳаётда хусусий бандлик агентликлари фаолияти, уларнинг хизматидан фойдалаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиниши масаласида қатор муаммолар туғиляпти. Депутатлар бу муаммоларга нималар сабаб бўлаётгани ҳақида бир қатор саволлар беришди. Ҳамкорликда қонун лойиҳасини такомиллаштириш, турли нуқтаи назардан фикр-мулоҳазалар билдириш муҳим аҳамиятга эга. Йиғилишда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланиб, кейинчалик изчил иш олиб боришга келишиб олинди.

Фракция йиғилиши давом этмоқда, айни пайтда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш