Мирзачўлда озиқ-овқат хавфсизлиги қандай ҳал этиляпти?

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Зулайҳо Акрамова “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги ижросини ўрганди. Ўрганиш жараёнида бир нечта саволларга аниқлик киритилди. Президент қарорида белгиланган вазифалар саволларга асос қилиб олинди.

 

Озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш мақсадида асосий майдонга экинларни 15 майга қадар тўлиқ экиш топшириғи қандай якунланди?

Мирзачўл туманида озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш бўйича жами 114,1 гектар майдонга сабзавот маҳсулотлари экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 118,4 гектар майдонга сабзавот экинлари экилган ва белгиланган режа топшириқ 121 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, 22,2 гектар картошка, 467,5 гектар полиз маҳсулотлари, 202,2 гектар дуккакли дон ҳамда 669,2 гектар майдонга мойли экинлар экиш ишлари самарали ташкил этилган.

 

2020 йил декабрга қадар Мирзачўл туманида наслли қорамол тайёрлаш ва етказиб беришни ташкил этиш масаласи қайси ҳолатда?

Туманда 2020-2021 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 1135 бош қорамолга мўлжалланган умумий қиймати 16 600 млн. сўмлик, шундан 5 900 млн. сўм банк кредити бўлган 12 та чорвачилик лойиҳалари ишлаб чиқилган.

2020 йил декабрь ойига қадар 535 бош қорамолга мўлжалланган умумий қиймати 2 800 млн. сўмлик, шундан 1 500 млн. сўм банк кредити бўлган 8 та чорвачилик лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида умумий қиймати 9 516 млн. сўмлик, шундан банк кредити 2 016 млн. сўмлик йиллик 500 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган сутни қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 77 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

 

Туманда оилавий кооперация фаолиятини 2020 йил сентябрь ойига қадар йўлга қўйиш масаласида қандай амалий ишлар қилинди?

Туманда оилавий кооперацияларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, бугунги кунга қадар туман ҳокимнинг тегишли қарорларига асосан жами 305,6 гектар ер майдонлари ажратилиб берилган. Шунингдек, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу фаолият йўналишидан кенг фойдаланилган бўлиб, жами 25 гектар ер майдонлари ёшларга ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ажратиб берилган.

 

Мирзачўл туманида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича қандай чоралар кўрилди?

Мирзачўл туманида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 1292,5 тонна балиқ етиштиришга мўлжалланган умумий қиймати 5 300 млн. сўм, шундан банк кредити 2 000 млн. сўмлик 5 та балиқчилик лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, келгусида 28 нафар янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

 

“Бир хонадонга – бир қути ипак қурти” тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилиш ишлари қандай ташкил этилган?

2020 йилда ипак қурти парваришлаш бўйича “Бир хонадонга – бир қути ипак қурти” тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилиш ишлари ижобий ташкил этилган бўлиб, жами 1047 қути ипак қурти 430 та кўнгилли аҳоли хонадонларига ихтиёрий тартибда тарқатилган. Шунингдек, ипак қурти етиштириш учун хонадонларга пиллани қайта ишлаш учун бириктирилган “Зомин текст экспорт” МЧЖ томонидан етарлича шарт-шароит амалга оширилган. Шунингдек, ҳозирги кунда ипак қурти етиштирилиши борасида самарали ишларни ташкил этилиши ва аҳоли хонадонларига, яъни касаначиларга тарқатишда олдиндан бериладиган аванс (бўнак) маблағларини ҳар бир қутиси учун 200 минг сўмдан белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар ўз вақтида берилиши ва парвариш қилувчиларнинг доимий рағбатлантирилиши натижасида давлатга пилла сотиш режалари ортиғи билан бажарилган.

 

Ер майдонлари четларига тутлар экилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олиндими?

Туманда ер майдонлари четларига тутлар экилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, туманда ипак қурти етиштириш ва пиллани қайта ишлаш бўйича мъсул корхона “Зомин текс экспорт” МЧЖ томонидан туманда мавжуд жами 9401 гектар ер майдонларига, шунингдек, ер майдонлари четларига жами 245,3 минг туп тутзорлар ташкил этилган.

Ипак озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида эса янги тут кўчатлари павариш этилмоқда.

 

Пандемия шароитида маҳсулотларни юклаш, чегарадан ўтказишга кўмалашувчи доимий штаб қандай фаолият юритмоқда?

Тумандаги экспортёр корхоналар маҳсулотлар тегишли тартибда вилоят божхона постлари орқали ўтказилиши таъминланган.

Амалга оширилган ишлар билан биргаликда туманда ечимини кутаётган масалаларнинг ҳам мавжудлиги аниқланди. Жумладан, Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув обдорида 2020 йил 1 май куни бўлиб ўтган сув тошқини натижасида бошқа туманлар сингари Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳри ҳамда марказга яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли томорқасини етиштириш ва суғориш учун оқова сув таъминоти масаласида жиддий муаммолар юзага келган.

Ушбу масалани ижобий ҳал этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП З.Акрамова ва туман ҳокими Комилжон Холмуродовларнинг таҳлилий таклифларига кўра, агар Молия вазирлиги томонидан Мирзачўл туманига ушбу масала юзасидан 500 милн. сўмлик миқдордаги молиявий ёрдам кўрсатиладиган бўлса, туман маркази ҳудудида сув қудуқлари қазилиб, аҳолининг оқова сувга бўлган эҳтиёжлари тўлиқ қаноатлантирилади.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш