Бу йил 810 мингта доимий иш ўрни қайта тикланади

 

Жорий йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 1,5 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўтган 3 ойда юртимизда иқтисодиёт тармоқларига 2,3 триллион сўм солиқ имтиёзлари берилди. Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 3,6 триллион сўм ажратилди.

Иқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлиги давлатимиз раҳбарининг диққат-эътиборида турган долзарб масаладир. Куни-кеча ўтказилган йиғилиш ҳам миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокомасига бағишланди.

Президентимиз янгича ёндашув ва воситаларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъсирлаш бўйича имкониятларни кўрсатиб ўтди. Бу имкониятлардан фойдаланиш бўйича 8 та йўналиш белгиланди. Биринчи йўналиш бўйича бюджет тушуми ва харажатларни оптималлаштириш вазифаси топширилди.

Иккинчи йўналишни ҳаётга тадбиқ қилиш натижасида бу йил 810 мингта доимий иш ўрни қайта тикланиб, 310 минг доимий, 633 минг мавсумий иш ўрни яратилади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2020 йил 8 июндаги Президент қарорига мувофиқ, ўзини-ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди.

Эндиликда камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилади. Улар муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбирколрлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича амалий фаолият олиб борадилар.

Ҳар бир йўналишда вазифалар аниқ-равшан белгилаб берилди.

Президентимиз оддий одамларнинг турмуш даражасини юксалтириш юзасидан олдимизга долзарб вазифалар қўймоқда, муҳим қарорлар қабул қилмоқда. Бундай вазиятда ҳар биримиздан халқ дардига шерикликда фаолият юритиш талаб этилади.

 

Мавжуда Ҳасанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш