Депутат Арнасойда ҳақиқий ҳолатни ўрганяпти

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП Зулайҳо Акрамова Жиззах вилояти Арнасой туманида пандимея даврида озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш ишларини ўрганди.

Депутат тумандаги ҳолат ҳақида тасаввур берувчи маълумотларни тақдим этди:

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида асосий майдонларга биргина 1-сектор ҳудудида 121.8 гектар сабзавот экинлари режалаштирилиб, ҳақиқатда 123.5 гектар экилган. 316 гектарга полиз экинлари режалаштирилиб, амалда 494 гектар экилган.

Бошқа секторлар қарайдиган ҳудудларда ҳам экиш ишлари изчил йўлга қўйилган.

Арнасой туманига 87 бош наслли қорамол етказиб берилган, “Зарафшон баракали чорва” фермер хўжалигига бўрдоқичилик йўналишида 300 минг долларлик кредит жалб қилинган.

Тумандаги 226 та фермердан 528 нафар оилавий кооперация фаолияти сентябр ойигача йўлга қўйилади.

Бухоро СИУ ҳудудида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда балиқ озуқалари, балиқ чавоқлари ва маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилган.

714 та хонадонга бир қутидан ипак қурти тарқатилган, ҳозирги кунда туман пилла топшириш режасини бажарган.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш