Депутат хайрли ташаббусларни амалга оширди

 

Ўзбекистан ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Х.Холмирзаева ташаббуси билан “Мустақиллик” МФЙ, “Истиқлол” МФЙ, “Обод турмуш” МФЙ ҳудудида яшовчи 53 та кам таьминланган, эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди. Уларнинг 14 тасига дехқончилик билан шуғулланиш учун 20 сотихдан ер ажратилди. 5 нафар фуқаро 1 гектардан ер олиб кластерга ишга кирди, 4 нафарига эса 7 сотихдан ер берилди.

Шунингдек, вақтинча ишсиз фуқаролар туман “Маданият уйи”га, “ХАN – TEKS” корхонасига ҳамда қурилиш соҳасига мавсумий ишчи бўлиб ишга жойлаштирилди. 23 нафар  кишига чорвачилик билан шуғулланиши учун кредит ажратиладиган бўлди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш