Яхши тажрибаларни оммалаштириш керак

 

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроқўм йиғилиши видеомулоқот шаклида бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимизда пандемия шароитида амалга оширилаётган ислоҳотлар, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ долзарб вазифалар, бу борадаги ишларни жойларда намунали ташкил этиш масалалари муҳокама этиляпти.

Йиғилишда ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этяпти. Фаол партия ташкилотларида яхши, намунали тажрибаларни оммалаштириш, бир-биридан ўрганиш кўникмасини ривожлантириш масалалари бўйича фикр-мулоҳаза алмашилмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш