Одамлар билан гаплашиб, муаммоларни ҳал эта оладиган раҳбарлар керак

 

Тиббиёт соҳасидаги раҳбарликка одатда яхши шифокорлар тайинланади. Мен буни нотўғри, деб ҳисоблайман. Айтайлик, шифокор яхши хирург, соҳа бўйича билим ва тажрибага эга. Биз уни ишлаб турган операция столидан олиб, раҳбарликка қўйсак, икки томонлама ютқазиб қўямиз. Биринчидан, тиббиётда жуда яхши кадрдан, мутахассисдан айриламиз. Иккинчидан, бошқарувда тажрибаси бўлмаган кишини раҳбар этиб тайинлаймиз. У яхши мутахассис бўлиши мумкин, аммо бу дегани у яхши раҳбар бўла олади, деган эмас. Бунинг учун алоҳида билим, алоҳида илм ва бошқарув салоҳияти бўлиши керак.

Жамоани бошқариш кўникмасига эга, муаммоларни ечишга дадил кириша оладиган раҳбарнинг ишида, фаолиятида аниқ натижа, самара кўринади. Қачонки, яхши менежерларни, яъни халқ билан ишлай оладиган, одамларни тушуна оладиган, тилини топа оладиган ва самарали бошқара оладиган кадрларни раҳбарликка тайинласак, ўша жойда ижтимоий муаммолар тезроқ ва самаралироқ ҳал бўлади, деб ўйлайман.

 

Мақсуда Ворисова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш