Президент қарорлари ижроси амалда

 

Пандемия даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари билан ҳамкорликда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб этиш, мазкур Фармон ва қарорлар асосида аҳоли ва тадбиркорларга берилган имтиёзлардан қай даражада фойдаланилаётганлиги аҳволини ўрганиш борасида Қоракўл туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов куни-кеча Қоракўл туманида бўлиб, тадбиркорлар, ёшлар ва аёллар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати пандемия даврида 4 та сектор раҳбарлари томонидан аҳолига яратилган имкониятлар, Президент қарорида кўрсатилган имтиёзлар, шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда тарбиркорларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдам борасида қилинаётган ишлар бирма-бир кўриб чиқилди. Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, жойларда сектор раҳбарлари тадбиркорликни йўлга қўйиш, хотин-қизларни иш билан банд қилиш борасида юзага келаётган муаммоларни имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал этиб келмоқдалар. Шунингдек, туманда камбағалликни қисқартириш борасида ёшлар кооперацияси ташкил қилинган.

Ш.Рахмонов "Қоракўл кумуш-калава" МЧЖ фаолияти билан ҳам танишиб, у ерда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар, уларнинг дам олиш ва ҳордиқ чиқаришлари учун МЧЖ раҳбарияти томонидан амалга оширилган ишлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Айни дамда фермер хўжаликлари томонидан анорзорларнинг бунёд этилганлиги бугунги кунда пандемия даврида аҳоли қатламини иш билан таъминлашда замин яратди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш