Депутат Чортоқда янги ташаббусларни ўрганди

 

Ташаббусларга йўл берилса, ҳар хил сунъий тўсиқлар қўйилмаса, одамлар янги имкониятларни қидириб топади, ризқ манбаларини ўзлари ярата олади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова ўзи сайланган ҳудуд Наманган вилояти Чортоқ туманида реал ҳолатни ўрганибди, кўп янги ташаббуслар амалга ошаётганига гувоҳ бўлибди.

Чортоқ туманида қўшимча ерларни ўзлаштириш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш яхши йўлга қўйилибди. Жумладан, туманнинг Ойқирон ҳудудидаги адирлик майдонида фермер Анасбек Мусалимов адирга сув тортиб келиб, қўшимча ер ўзлаштирибди. Иш юритувчи Ҳамидулло Солиевнинг айтишича, жами ер майдони 71 гектарга етиб, шундан 40 гектар ерга пахта экилибди.

Чортоқ мева узум агрофирмаси ҳудудидаги сувсиз ердан фермер хўжаликлари – “Жасур Ўткир Неъмати”, “Ойқиронлик пахтакор”, “Усмонжон Дилором”, “Асатила Изатилла” 3,5 гектардан, жами 14 гектар ерни ўзлаштирибди.

Хусусий тадбиркор Саиджаббор Саидаҳроров 8 гектар ер майдонига сув тортиб келиб, 4 гектарига картошка ва 4 гектарига резавор экинлар экибди.

Яна бир хусусий тадбиркор Маҳмуджон Пўлатов 6 гектар адирлик майдонига сув келтириб, 10 минг туп ёнғоқ кўчати экибди, ёнғоқзор оралиғида турли хил резавор экинлар парваришланяпти.

Янги ўзлаштирилган ер майдонларида асосан томчилатиб суғориш йўлга қўйилаётгани ўрнак олса арзийдиган иш бўлибди.

Депутат туманда тадбиркорларга ер ажратиш, солиқ, бандликни таъминлаш билан боғлиқ қатор масалаларни ўрганибди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш