“Бошқаларни ҳуқуқини поймол қилиш эвазига яратилган имтиёз бизга керак эмас”

 

Депутат Мақсуда Ворисова олий таълим бўйича ўқишга кириш билан боғлиқ имтиёзлар ижтимоий адолат тамойилиги зид экани, ёшлар ўртасида тенгсизликни келтириб чиқаришини айтган эди. Бу фикрга кўплаб юртдошларимиз муносабат билдиряпти.

 

Сарвиноз Ахмедова:

– Шахсан ўзим ҳам фарзандимни ўз билими, меҳнати билан ўқишга кириши тарафдориман. Гарчи ички ишлар ходимини фарзанди бўлса ҳам. Бошқаларни ҳуқуқини поймол қилиш эвазига яратилган имтиёз бизга керак эмас.

 

Эркин Нормуродов:

– Жамиятда ўзаро тенгсизлик ва табақаланишга олиб келади. Ёшларни келажакка ишончи йўқолади. Имтиёзлар Конституцияга зид деяпсиз, нимага шунга депутатларимиз фикр билдирмаябти? Бир икки кишининг фикри билан ҳеч нарса ўзгармайди, кўпчиликнинг муаммоси бўлиши керак.

 

Гулчехра Рахмонова:

– Ҳозирда Японияда яшайдиган бир курсдош акамиз Японияда кириш имтиҳонларидаги имтиёз ҳақида шундай фикр билдирдилар:

Япония университетларига кириш имтиҳонлари совуқ январь ойида бўлади. Имтиҳон кунлари барча иситиш тизими ўчириб қўйилади.

Сабаби шуки, кимдир кондиционер ёки печкага яқинроқ ўтирса узоқроқда ўтирганга нисбатан имтиёзлироқ бўлиб қолиши мумкин экан.

Японияда кириш имтиҳонларида ҳатто императорнинг ўғлига ҳам имтиёз йўқ, яъни ҳамма тенг ҳуқуқли ва шундайлигича имтиҳон топширади. Шунинг учун ҳам ривожланиб кетганда...

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш