«Сенатор ва ёшлар» мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Наманган шаҳар Ёшлар марказида “Сенатор ва ёшлар” мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Онлайн мулоқотда сенаторлар Алишер Саъдуллаев, Минхожиддин Хожиматов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг самараси, йигит-қизларнинг табдиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтишди.

Чортоқ туман кенгаши депутати Юлдузхон Болтабоева ЎзХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоли Юлдуз Йўлчиева юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яратилган ташкилий ва ҳуқуқий база ҳақида гапириб ўтишди. Келажак эгалари бўлган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан етуклиги, касб-ҳунар эгаллаши, ҳуқуқлари таъминланишига эътиборни янада кучайтириш кераклиги таъкидланди.

 

М.Бойтўраева,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш