Халқ демократик партиясида ёшларнинг биринчи онлайн форуми бўлиб ўтмоқда

 

Айни дақиқаларда 30 июнь ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг биринчи онлайн форуми ўтказилмоқда.

 
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббусида Ёшларнинг биринчи онлайн форуми бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги ёш депутатлар, “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчилари, “Ёш сиёсатчи” клуби координаторлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этяпти.

Форумни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек  Иноятов очиб берди ва ёшларни ҳар томонлама соғлом, зукко, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир авлод сифатида вояга етказиш энг биринчи ва муҳим масала эканини таъкидлади. Албатта, бу мақсадларни рўёбга чиқариш учун барча шароитлар яратилгани, ёшлар эса ўзига билдирилган юксак ишочни оқлаб, фақат олдинга интилиши кераклиги уқтириб ўтилди. 

Форумда депутатлар ва ёшлар самимий суҳбат қуришмоқда. Бизни кузатишда давом этинг. Ёш депутатларнинг мулоҳазалари, йигит-қизларнинг ўй-фикрлари, мурожаатлари, форум ҳақида тўлиқ тафсилотларни сизга етказамиз.

 

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш