Ресурслар самарали йўналтирилмаса, муаммолар охиригача ҳал этилмайди

 

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш, ҳозирги шароитда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда тизимли чоралар ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томомнидан мазкур йўнлишда қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси ҳолати бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларда ўрганишлар ўтказди ва унинг натижалари палата Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинди. Хусусан, муҳокама жараёнида масофадан онлайн тарзда иштирок этган Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Зулфия Туйева қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

— Маҳаллий Кенгашларнинг ҳар бир депутати ўз сайлов округидаги “темир дафтар”га киритилган 40 тадан хонадонни ўзига бириктириб олди ва шу хонадонларни бирма-бир Қонунчилик палатаси депутатлари ёрдамида ўрганишга ҳаракат қилишди. Депутатларимиз муҳтарам Президентимизнинг COVID-19 билан боғлиқ ўтказилган ҳар бир видеоселектор йиғилишларида белгилаб берган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ҳам олиб боришга ҳаракат қилишди.

Маълумки, бугун барча соҳадаги ишларни тизимли амалга ошириш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, таҳлил қилиш асосида тегишли чораларни кўриш долзарб ҳамиятга эга. Ресурслар самарали йўналтирилмаса, муаммолар охиригача ҳал этилмай қолади. Бу эса давлат идоралари фаолиятига ҳам, одамлар турмушига ҳам зиён етказади. Албатта, камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган амалий саъй-ҳаракатларнинг самарали механизмга айланиши учун бу борадаги ишларни изчил йўлга қўйиш, жараёнда юзага келадиган хато ва камчиликларимизни ва сускашликларни бартараф этиш ҳар биримиз зиммамизда белгиланган вазифалар ижроси бўйича мунтазамликка эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур.

Биз Қонунчилик палатаси депутатлари билан бир ҳафта давомида юрдик. Туманларда бўлдик. Ҳатто Когон туманида ҳар бир депутатга биттадан маҳалла бириктирилди, депутатларимиз хонадонларга кириб аҳолининг муаммоларни ўрганишди.  

Зулфия Туйева мулоҳазаларини билдирар экан, бир қатор таклифларни ҳам билдириб ўтди. Хусусан, ҳар бир маҳаллада камбағал оилани аниқлаш, ва унинг мезонларини ишлаб чиқиш лозимлигига, шундагина бу борадаги ишлар илгарилашига эътибор қаратди. 

 

www.parliament.gov.uz

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш