Давлат герби ғурурлантиради, ҳаяжонлантиради

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби — ғурур ва ифтихоримиз тимсоли!» мавзусида онлайн илмий-маърифий конференция ташкил этилди.

Конференцияда нотиқлар иштирокчиларга муқаддас рамзлар, уларнинг давлат бошқарувидаги ўрни, гербнинг миллий, сиёсий, ижтимоий хусусиятлари, жўғрофий ва бошқа белгиларини шартли равишда ифодалайдиган тамға-белги эканлиги тўғрисида муфассал маълумотлар берилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Хожиматов, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Зокирова ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шариповлар томонидан Давлат герби ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш