Ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олинди

 

“Ёшлар куни” байрами арафасида маҳаллий партия кенгашлари томонидан меҳр-мурувватга муҳтож, имконияти чекланган юртдошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Мирзо Бедил” ва “Ҳунарманд” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олинди. Депутатлар, партия фаоллари уларни Ёшлар куни муносабати билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди.

Бир оғиз ширин сўз инсоннинг нафақат кўнглини кўтаради, балки унинг қалбида ҳаётдан розилик туйғусини уйғотади. Мулоқот давомида ёшлар билан самимий суҳбат қурилди. Партия фаолларининг ташрифидан кўнгли тоғдай юксалган ёшлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини айтишди.

 

Ҳабибулла Тиркашев,

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш