Данғарадаги ХДП депутати сайловчилар муаммоларини ҳал этди

 

Ўзбекистон ХДП Данғара туман кенгаши фаоллари халқ депутатлари туман кенгаши депутати Дилрабохон Мирфаёзова билан биргаликда “Катта Оқтепа” маҳалласига боришди.

Партия фаоллари ва депутат уйма-уй юриб, хотин-қизлар билан суҳбат қуришди. Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ҳамда касаначиликни ривожлантириш оркали аёллар бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди.

Шу куни маҳалладаги 11 нафар хотин-қиз ўз муаммолари юзасидан депутатга мурожаат қилишди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи ёлғиз фуқаро Қандинисо Бакировага "Аюбхон -Нодиржон" фермер хўжалиги еридан, кам таъминланган фукаро Чарос Раҳимовага "Кичик Оқтепа ғурури" фермер хўжалиги еридан 30 сотихдан ер ажратиб берилди. Шунингдек, маҳалладаги 47 та оилаги жайдари жўжалар берилди.

Бундан ташкари депутат ташаббуси билан маҳалла ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларига 36 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Буларнинг 32 нафарини хотин – қизлар ташкил этади.

“Оқтепа” қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Нигорахон Махситалиеванинг қизи Феруза Фармонова шу йили 27 мактабни 11 синифини битирган. 2020-2021 укув йили учун хотин - кизларга ажратилган Давлат гранти олиши учун қандай меъёрий ҳужжатлар тақдим этиш ҳақида ҳуқуқий йўл-йўриқлар берилди.

Ушбу қишлоқнинг 14-хонодонида яшовчи Дилдора ҲХусанова вақтинча ишсиз, 3 нафар фарзанди бор. Кам таъминланган оила бўлгани сабабли унга 40 дона жўжа берилди.

Шунингдек, “Катта Оқтепа” қишлоғида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви таъминлаш бўйича мурожаати ҳам ўрганилиб, туман "Сув оқава "ДУК Данғара туман филиали раҳбарига депутатлик сўрови чиқарилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш