Шерзод Раҳмонов Мактабгача таълим вазирлигига депутатлик сўрови билан чиқди (видео)

 

Пешку туманидаги йиллар давомида яроқсиз, тўкилиб тушай, деб турган биноларда фаолият олиб бораётган иккита боғчани таъмирлаш бўйича Президент топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси қарорида вазифалар белгиланганлигига қарамай, амалий ишлар бошланавермаган. Нега бундай бўлган? Мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабаб болалар оғир таълим-тарбия олиши керакми?..

ХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов сайловчилар, ота-оналар мурожаатларига асосан масалани ўрганиб, Мактабгача таълим вазирлигига депутатлик сўрови билан чиқди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш