Виждонли депутат сайловчи билан елкама-елка туради

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари З.Зоҳидов, У.Қўчкоровлар томонидан сайловчиларни ўйлантираётган муаммолар аниқлаш ва уларни ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбир аввалида депутатлар шу йил олти ой давомида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот беришди. Шундан сўнг ҳудудда учраётган муаммолар муҳокама этилди.

Учрашувда “Кичкина Ганжиравон” маҳалласида яшовчи фуқаро Юлдуз Алматова, Кумушой Эргашевалар турмуш ўртоғи ногиронлиги сабабли, ногиронлик аравачасида амалий кўмак сўради. Уларга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан аравача олиб бериладиган бўлди.

Шунингдек, “Катта Оқтепа” қишлоғида истиқомат қилувчи Вилоятхон Эгамова боқувчисини йўқотганлиги сабабли газ муаммоси билан юзланди. Фуқарога газ плитаси ҳамда газ балони шу куннинг ўзида хонадонига олиб берилди. Санобар Тўйчибоева ҳам уч нафар вояга етмаган фарзандининг ёлғиз боқувчиси эканлиги, тикувчилик билан шуғулланиш мақсадида, кредит эвазига тикув машинаси олишига қарамасдан иши юришмаётганлигини айтиб мурожаат қилди. Унга мурожаати бўйича хомашё олиб берилиши, ишлаб чиқариш цехларидан буюртмалар олиб бериладиган бўлди.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари З.Зохидов бу каби учрашувлар партиямиздан сайланган депутатларнинг сайлов округларида тизимли ташкил этилиши ва фуқароларнинг мурожаатларини қисқа муддатда, ижобий ҳал этишда бор саъй-ҳаракатлардан унумли фойдаланишга ваьда берди.

Тан олиш керак, бугунги кунда фуқаролар билан ишлашни янада кучайтириш, уларни ўз вақтида ҳал этиш давр талабига айланди. зарур. Бу партиямиз ғояларига хайрихоҳ бўлган кишилар ишончини оқлашга, электорат муаммоларининг эътиборсиз қолмаслигига, партиямизнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Шоҳруҳ ЎКТАМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.

← Рўйхатга қайтиш