Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўзгарди

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари II пленуми бўлиб ўтди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги пандемия шароитини инобатга олиб, йиғилиш видеоконференция тарзида бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибига битта ташкилий масала қўйилган эди. Пленумда вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Мажидхон Усмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси лавозимига кўп йиллар давомида Самарқанд вилоятида турли раҳбарлик вазифаларда фаолият юритган, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият юритиб келаётган Боҳодир Негматов пленум аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Ҳабибулла Тиркашев

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш