Касалланганлар кўп, лекин шифокорларимиз сони хақида ҳеч ўйлаб кўрдикми?..

       

Касалланганлар кўп, лекин шифокорларимиз сони хақида хеч ўйлаб кўрдикми?..

       Шифокор касбини танлаш инсонда қанчалар фахр ва ифтихор туйғусини туғдиради. Лекин сўнгги кунлардаги вазият, уларни ўз касбидан безиб қолишларигача бориб етмоқда.

Ҳозирги кунда юқумли касалликлар шифохоналари ва шифокорларига эҳтиёжимиз, афсуски, кун сайин ортиб бормоқда. Лекин уларнинг кучи ва имконияти хақида ўйлашни эса унутиб қўяётгандаймиз. Ўзимиз кутмаган вазиятда бу балога дуч келиш ҳар қандай инсонни саросимага солиб қўйиши аниқ.

      Статистикани кўрадиган бўлсак, даволанаётган беморларимиз сони 5000 нафарга етди, карантин майдонидаги фуқароларимиз сони ҳақида эса гапирмасак хам бўлади. Шундай ҳолатда шифокорларимиз сони хақида хеч ўйлаб кўрдикми?..

      Шу билан бирга, мана шу жазирама ёз шароитида уларнинг кечаю кундуз тиним билмай ишлаётганини кўз олдимизга келтиришнинг ўзи юракда оғир туйғуни юзага келтиради.

      Шундай экан, азизлар, ўзимизни ҳам, катта юкни кўтараётган шифоркорларимизни ҳам асрайлик. Шифокорларимизнинг тавсияларига риоя қилайлик. Уйда ота-оналаримиз, фарзандларимиз даврасида соғлиғимизни қадрига етиб яшайлик.

      Зарурият сабабли кўчага чиқсак ҳам ниқобда, ижтимоий масофага риоя қилган ҳаракатланишни, антисептик воситалардан тез-тез фойдаланишни унутмайлик. Соғлик энг олий неъмат, уни асраш ўз қўлимизда!

Дилбар Мамаджанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

← Рўйхатга қайтиш