Партиямиз фахрийси Собир Қурбоновни табриклаймиз!

Камтар ва самимий инсон, меҳрибон ва жонкуяр устоз Собир Қурбонов бугун 85 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши жамоаси партиямиз фидойисини табаррук ёш билан муборакбод этади, мустаҳкам соғлик, сўнмас ғайрат ва шижоат, ижодий ишларига барака тилайди.

Собир Қурбонов кўп йиллик самарали меҳнати, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги билан нафақат маҳалла-куй, аҳоли ўртасида, балки партиямиз тизимида ҳам катта ҳурмат-эътиборга инсон. У 1934 йил 6 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган. Партия фахрийси, тарих фанлари номзоди, доцент.

С.Қурбонов Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши эксперти. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган йилдан буён партия тизимида масъул ва раҳбар лавозимларда фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг равнақи йўлида олиб борган самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларини оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2017 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/71-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Партиямизнинг фахрий аъзоси Собир Қурбоновни таваллуд айёми билан яна бир бор самимий муоракбод этамиз!

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш