Эскилари ўрнига янги симёғоч, янги трансформатор

 

Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутати Шуҳрат Юсуповга “Мевазор” қишлоғи аҳли мурожаат қилишди. Мурожаатга кўра, қишлоқдаги сим ёғочлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани сабабли хавф туғдираётган эди.

Депутат муаммони ҳал қилишга жиддий киришди. Масалани жойига бориб ўрганди, маҳалла фаоллари билан учрашди. Мутасадди ташкилотларга мурожаат қилди. Охири яхши бўлди, мурожаат ижобий ечим топди. Эски сим ёғочлар янгисига алмаштирилибди, қишлоққа янги трансформатор ҳам қўйилибди.

Халқ демоократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш