У.Иноятов Янгиқўрғон туманидаги реаблитация ва мослаштириш бўлинмаси фаолиятини ўрганди

Ҳаётда турли сабаблар билан қийин вазиятга тушиб қолган, жабр кўрган аёлларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган опа-сингилларимизга ҳунар ўргатиш, уларнинг турмушини изга солиш жуда муҳим масала.

Реабилитация ва мослаштириш республика маркази, унинг жойлардаги бўлинмалари бу йўналишда кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов мазкур марказнинг Наманган вилоят Янгиқўрғон тумани бўлинмаси фаолияти билан яқин танишди.

Марказ фаолияти самарали бўлиши ҳозирги пандемия шароитида, айниқса, алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг учун жойларда ҳар томонлама қулай шароит яратилиши керак. Халқ демократик партияси марказнинг Янгиқўрғон туман бўлинмаси билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу муассасада бевосита партия электорати бўлган опа-сингилларимизга ёрдам кўрсатилади. Марказ фаолияти ривожланиши, самарадорлиги ошиши партия учун муҳим.

У.Иноятов маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиямизнинг ҳудуддаги фаоллари иштирокида бўлинма ходимлари билан суҳбатлашиб, фикр алмашди, таклифлар олинди. Бўлинма фаолияти учун зарур бўлган қонун ва кодекслар тўпламлари, ҳуқуқий адабиётлар, аёлларга ҳунар ўргатиш учун керак бўладиган жиҳоз ва ускуналар топширилди.

Наманган вилоят ва туман партия кенгаши марказ бўлинмалари билан доимий ижтимоий ҳамкорлик ўрнатадиган бўлди.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш