Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал этди

 

Ташаббускорлиги билан сайловчилар ўртасида ном қозонган депутат Қоркалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Фахратдин Халилаев яна бир хайрли ишга қўл урди

Тахиатош шаҳридаги “Тахиатош” маҳалласида яшровчи фуқаролар билан учрашув ташкил қилинди. Унда маҳалладаги 2 қаватли уйда яшовчи фуқаролар томонидан кўп йиллардан бери ичимлик суви тармоғининг мавжуд эмаслиги хамда тунги ёритиш чироқларини ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўрашди. Депутат мазкур муаммони ҳал қилишга киришди.

100 диаметрлик узунлиги 300 метр бўлган сув қувурлари олиб берилди. Айни пайтда муаммо тўлиқ ҳал қилиниб, аҳоли тоза ичимлик суви ҳамда тунги ёритиш чироқлари билан таъминланди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш