Бухоро туманидаги дорихоналар аҳволи, заҳираси қандай?

 

Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Бухоро туман кенгаши депутати Қаҳрамон Дўстов бошчилигидаги мутасаддилар ҳудуддаги дорихоналарни кўздан кечирдилар. Ҳозирда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жами 23 та ижтимоий, элликдан ортиқ хусусий дорихона фаолият юритаётган бўлса, асосан Галаосиё шаҳридаги қатор шахобчалар моддий-техник аҳволи, таъминоти ўрганилди.

Маълумот учун, туман ижтимоий дорихоналаридаги дори-дармон захираси 500 миллион  сўмни ташкил этмоқда.  Дорихоналарда шу кеча-кундузда "Анаферон", "Эргферон", "Арбидол", "Азитромицин" каби дори воситаларига эҳтиёж ортиб бормоқда. “Бухоро дори-дармон” МЧЖ дан олинган маълумотга биноан, тумандаги ҳар бир дорихонада "Азитромицин" таблеткаси, шунингдек, иситмани туширишга кўмаклашадиган антибиотиклар заҳираси етарли. "Эргоферон" ва "Анаферон" каби таблеткаларига келсак, аҳолининг талаб ва эҳтиёжи ортгани сабабли бу воситалар айни кунда жуда танқис.

Ишчи гуруҳи дорихоналарда оддий томоқ оғриғидан ториб ангена, йўтал, шамоллашга қарши ишлатиладиган ҳамда иммунитетни кўтарувчи ва профилактика учун ишлатиладиган дори воситаларининг захирасини тахт қилиб қўйишга эътиборини қаратди. Бу жараёнда дори нархларини сунъий оширган дорихоналар эгалари ва сотувчиларига нисбатан тегишлича маъмурий жазо чоралари кўрилиши уқтирилди. 

Ўзбекистон ХДП Бухоро туман кенгаши депутати Қаҳрамон Дўстов туман марказий поликлиникасида ташкил этилган “CALL CENTER”–тиббий Маслаҳат маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерда аҳолининг ижтимоий, тиббий муҳофазасини кучайтириш мақсадида фуқароларга тиббий профилактик ёрдам, “COVID-19” коронавирус касаллиги аломатлари пайдо бўлганида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда. 

Тиббий Маслаҳат марказида туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларнинг олий малакали шифокорлари ҳар куни +99895 604-55-60 телефон рақами орқали 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатишмоқда. 

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш