Судлар мустақиллигини амалда таъминлашдаги дадил қадамлар

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги уч йил ичида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, одил судловни самарали таъминлаш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича бир нечта Фармон ва Қарорлар қабул қилинди, бундан ташқари суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, 2017-2021 йилларда мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб қўйилди.

Ҳаммамизга маьлумки суд тизимида аввал суд ҳокимиятининг 2 та олий органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судлари фаолият юритган, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Олий хўжалик суди тугатилиб, суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилиб, судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди.

Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида, Президент томонидан 2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги яна бир муҳим ҳужжатдир.

Фармонга кўра, фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш ва уларнинг сарсон қилмаслик учун 2021 йил 1 январдан бошлаб суд тизимига “бир суд – бир инстанция” тамойилини жорий этилди.

Хўш, “бир суд – бир инстанция” тамойили деганда нима тушунилади? Аввал туман ёки шахар судида иш кўрилганидан кейин шикоят ёки протест асосида шу кўрилган иш вилоят судида апелляция тартибида ёки кассация тартибида кўриб чиқилар ва яна вилоят судида кўриб чиқилган иш шу судда назорат тартибида кўриб чиқилар эди. Агарда тушунарлироқ бўлиши учун туман(шахар)да кўрилган иш якун топиши учун -вилоятда (апелляция ёки кассация-назорат) - Олий судда назорат босқичларидан ўтиши шарт эди.

Мана фуқароларнинг сарсонгарчилиги, бундан ташқари битта бинода ишлаб 6-7 та судьялар ўзлари кўриб чиққан ишлари бўйича юзхотирликка хам йўл қўйилар эди, чунки вилоят судьяси ишни биринчи босқичда кўриб чиққан бўлса, вилоят судьялари шу ишни апелляция,кассация ёки назорат тартибида кўриб чиқар эдилар. Шунинг учун ҳам суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш белгиланди, бу олиб борилаётган суд ислохотларининг жуда катта самараси, деб ўйлайман.

Эндиликда туман судларининг қарорларини вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқиш, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини эса Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протестига кўра кассация тартибида кўриб чиқиш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Соддароқ қилиб айтганимизда, юқорида таькидлаганимиздек биринчи инстанция судлари фақат биринчи инстанция сифатида ишни кўриб чиқади. Авваллари вилоят суди айрим ишларни биринчи инстанция сифатида ҳам кўриб, унинг устидан келиб тушаётган шикоятларни апелляция ва кассация инстанциясида ҳам кўрар эди. Энди эса туман суди кўрган масалани вилоят суди апелляция инстанциясида, вилоят суди биринчи инстанция сифатида кўрган аризани Олий суд судлов таркиби апелляция инстанцияси сифатида кўради.

Айрим статистик маьлумотларга эьтиборингизни қаратсак, охирги 3 йилда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасида ўтказилган ислоҳотлар натижасида 2273 шахс оқланган, бу адолат қарор топаётгани ва жамиятимизда қонун устуворлигидан далолат беради.

Илгари оқлов деган тушунчани судьяларнинг ўзлари ҳам таьриф беришга ожиз бўлишган.

Бундан ташқари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш белгиланди.

Эндиликда, 2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритиш белгиланди.

Фармонга асосан қабул қилинадиган янги қонунлар, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар олиб ташлаш, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларидан воз кечиш, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши таъминлаш ва суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлишига хизмат қилади.


Холбек Джалолов,

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш