Оқолтинда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат тарқатилди
Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи аъзоси Комилжон Мустафаев туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Навоий” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалардан хабар олиб, уларга беш турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.
Шунингдек карантин қоидаларига катьий риоя қилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.