Бугунги ҳаракат эртанги натижани белгилайди

6-10 сентябрь кунлари партиямиз маҳаллий кенгашлар раислари ва ўринбосарлари учун “Сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш ва муваффақият қозониш йўллари” мавзусида сиёсий ўқув машғулотлари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашида ўтказилган машғулотларда партия фаолларининг касбий салоҳиятини ва кўникмаларини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтларининг мутахассислари мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асослари, демократик янгиланиш шароитида фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиш истиқболлари, сиёсий партияларнинг замонавий ташкилий тузилиши каби қатор долзарб мавзулар бўйича сабоқ беришди.

Айтиш керакки, ўқув-семинар беш кун давом этади. Бу вақт орлиғида иштирокчиларга сайлов соҳасидаги янгиликлар, номзод танлаш ва унинг имижини яратиш, хорижий кузатувчилар билан мулоқот қилиш борасида керакли билим ва кўникмалар бериб борилади.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар

Тошкент Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш