Вирус занжирини узишда ҳамма бирдек масъулдир

 

Бугун ҳамманинг кўнглида биргина ташвиш, ховотир. У ҳам бўлса каронавирусдан ўзимизни ва оиламизни асрашдир. Мамлакатимизда ушбу кўринмас офатга қарши курашиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Аҳоли соғлигини ҳимоя қилиш бўйича барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятида ҳам ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилди. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик, кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда. Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди.

Ана шундай мураккаб шароитда сизу-биздан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Вазиятни ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Вирус билан касалланиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Афсуски, вафот этаётганлар ҳам тобора кўпаймоқда.

Биздан уйда қолиш сўраляпти. Лекин биз бунга қай даражада амал қиляпмиз? Айниқса, маҳалла бошида, кўчаларда ёшлар тўпланиб ўтиришганига кўп гувоҳ бўляпман. Кўча-куйда номига ниқоб тақиш ҳоллари тез-тез учраяпти. Тўғри, кўчада ҳаво иссиқ, лекин тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилсаккина, вирус занжирини уза оламиз. Шуни унутмаслигимиз керак.

Энг тўғри ва самарали йўл эса заруратсиз кўчага чиқмаслик. Меҳмон чақирмаслик ва меҳмонга бормасликдир. Сабр-тоқатли бўлайлик, ўзимизни, яқинларимизни асрайлик!


Воҳид ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати.

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш