Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

 

Халқ депутатлари Косонсой туман(Наманган) Кенгашининг навбатдаги сессиясида берилган топшириқлар бўйича туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ж.Абдуллаев "М.Аъзам" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган 21 нафар оила вакиллари билан суҳбат ўтказди.

Бугунги кунга келиб моддий ҳолати яхшиланган, ҳар ойлик даромади шаклланган, ўзини-ўзи моддий таъминлаш механизми яратилган 13 та оила рўйхатдан чиқарилди. Рўйхатга янги оилалар қўшилиб, якуний хулосалар 3-сектор штабига тақдим этилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш