Маҳалланинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёсдир

 

Mahalla” атамаси арабча бўлиб, "ўрин - жой" деган маънони англатган. У турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат номларида аталиб келинган. Жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида, ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни жуда муҳим.

Бугунги кунда Сирдарё вилояти бўйича маҳаллалар сони 224 тани ташкил этиб, аҳоли сони 853,2 нафарни ташкил этади.

Юртимиз 2020 йил бошидан буён, жуда синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Бугунги пандемия вазиятига мослашиб мамлакатимизни иқтисодий имкониятларини кенгайтириш эвазига, аҳолини муносиб турмуш шароитини яҳшилаш, шунингдек ижтимоий аҳволи оғир бўлган қатламларига ёрдам бериш мақсадида, тезкор тадбирларни амалга ошириш тақазо этмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш орқали, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора – тадбирлар белгиланиб, барча ҳудудларда иш қизғин ташкил этилмоқда. Янги иш ўринлари яратилмоқда, ишлаб чиқариш қувватлари қайтадан тикланмоқда ва қатор имкониятлар яратилмоқда. Бу борада Сирдарё вилоятида ҳам муайян ютуқларга эришаётганини эътироф этиш жоиз.

Ташкил этилаётган бўш иш ўринлари: тикувчилик цехлари ва хусусий тиббиёт бирлашмалари, ишлаб чиқариш корхоналарини кенгайтириш орқали бўш иш ўринлар яратилишига эришилмоқда . Бу борада маҳалланинг роли катта аҳамият касб этмоқда.

Ҳар қандай касбни танлаш, ҳар қандай ишни бажариш мумкин. Бироқ касблар ичида энг масъулияти юқори бўлган, инсонларни хаётига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган маҳалла идорасида сабр-бардош, метин ирода билан ишлаш ўзига хос жасорат талаб этади. Маҳалла раиси сифатида ишни олиб боришнинг ўзига яраша машаққатлари бор. Мисол учун оилавий низолар, турли хилдаги жиноятлар, маҳаллани обод қилиш, одамларни битта ягона эзгу ғоя марказида бирлаштиришни ўзига яраша машаққатлари бор.

Ижтимоий тармоқларда, сўнги пайтларда маҳалла раисларини салбий қахрамон сифатида кўрсатилаётган холатлари йўк эмас. Тўғри гуруч курмаксиз бўлмайди. Лекин, кимнингдир айби учун маҳалла жавоб бермаслиги керак.

Бир маҳаллада яшаб, маҳалланинг атрофига жипслашиб, унинг машаққатли ҳаётига дахлдор бўлмасдан, фақат ўз манфаатлари учун ишлашни одат қилган фуқароларга, қонунчиликда жазони кучайтириш зарурати пайдо бўлмоқда.

Маҳалла раиси атрофига маҳалладошлар “Бизнинг маҳалламиз” ягона эзгу ғояси марказида, жипслашишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бошимизга бир иш тушса, узоқдаги қариндошдан олдин ёнимизга ким келади? Оилавий келишмовчиликлар, ҳаётимиз, тақдиримиз ҳал бўлаётганда, ёнимизда ким бўлади? Яхши ёмон кунимизда бизни қўллаб-қуватловчи, бизни билиб билмай хато қилганимизда ҳимоячимиз ким бўлади? Албатта маҳалладошлар, маҳалла раиси ва унинг жамоасидир. Бас, бугундан бошлаб, мана шу сўзларни қалбингиз, юрагингиз билан тинглаётган пайтингиздан эътиборан фикрингизни тиниқлаштириб олишимиз керак. “Ёмонлик қилган хеч қачон яхшилик кўрмайди”. Шу вақтга қадар кимларга нафимиз теккани, кимларга зиён етказганимизни дўппини ерга қўйиб, узоқ уйлаб кўрсакгина барчасига ойдинлик киритиб оламиз.

7 август – Ўзбекистонда маҳалла куни. Бугунги маҳалла куни байрами, шу маҳаллада ишловчиларнинггина эмас, ҳамманинг умумхалқнинг байрами ҳисобланади. Содда қилиб айтганда, маҳалланинг байрами ҳамманинг байрами.

Халқимиз анъаналари ва қадирятларига хос ва мос бўлган, маҳалла тизимида меҳнат қилаётган барча дўстларни, сана муносабати билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, букилмас ирода, юксак мартаба ва албатта, халқ ишончини оқлашдек улуғ, саодатманд йўлдан хормай, толмай боришларини чин кўнглимиздан истаймиз.


Холбек Джалолов,

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси,

халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати.

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш