Ёшлар парламенти қандай парламент бўлади?

 

Бугун Ёшлар парламентининг таъсис йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан сайланган ёшлар, миллий парламент вакиллари, сиёсий партиялар марказий ташкилотлари иштирок этди.

Йиғилишда Ёшлар парламентига ҳар бир туман(шаҳар)дан бир нафардан, жами 204 нафар, шунингдек, республика комиссияси тавсияси билан яна 46, жами 250 нафар аъзо сайлангани маълум қилинди.

Ёшлар парламенти аъзолари орасида талабалар 30, олимлар 17, нодавлат, жамоат ташкилотлари вакиллари 15, ахборот соҳаси ходимлари 8.5, сиёсатшунослар 2.5 фоизни ташкил қилаётган экан.

Таъсис йиғилишида Ёшлар парламенти раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Раислик вазифасига Адлия вазирлиги Марказий аппаратида ишлаб келаётган Жамшид Бобоев номзоди маъқулланди. У мутахассислигига кўра ҳуқуқшунос.

Янги парламент таркибида 10 та қўмита тузилиб, уларга ҳам умумий тартибда раислар сайланди. Қўмита раисларининг 3 нафари Халқ демократик партияси илгари сурган номзодлардир.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш