Ҳоким билан муаммоларни ҳал этишга келишиб олинди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП депутати Д.Имомова, депутат вакили Л.Мамадиёров ва ЎзХДП Шаҳрисабз туман кенгаши раиси Т.Узоқов янги тайинланган Шаҳрисабз туман ҳокими Aбдусамад Ҳасанов билан танишиш ва ҳудуддаги муаммоларни бартараф этишни режалаштириш мақсадида туман ҳокимлигига боришди.

Суҳбат жараёнида депутат Д.Имомова туманда ечимини кутаётган муаммолар, яъни "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ахлатхонани тартибга солиш, туман тиббиёт бирлашмасига 5 та бўлимга бино етишмаётгани, 2 та болалар боғчаси қурилиши бошланмаётгани ва айрим ночор оилалар "Саховат ва кўмак" рўйхатидан қолиб кетгани ҳақида маълумот берди.

Туман ҳокими A.Ҳасанов айрим масалаларни жойида бартараф этди ва қолганлари бўйича ишчи гуруҳи тузиладиган бўлди.


Музаффар Туропов

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш