Ишонч катта масъулият дегани

 

Мен ҳам Ёшлар парламентига Халқ демократик партиясидан ўз номзодимни қўйдим. Кўплаб ёшлар орасидан сараланиб, республика комиссияси томонидан тавсия этилдим. Таъсис йиғилишида "ОAВ ва инновация" қўмитаси раиси этиб сайландим.

Aлбатта, бу ишонч бизга катта масъулият юклайди. Чунки республикамиздаги ёшларни ўйлантираётган муаммолари ва таклифларини ўрганиш бизнинг зиммамизда туради. Шу сабабли мен ҳам ўз йўналишимдан келиб чиққан ҳолда нафақат Ёшлар парламенти учун, шу билан бирга, юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Бизга билдирилган бу ишонч эртанги ютуқларимиз кафолатидир.


Мафтуна Жўрайева,

Ёшлар парламенти қўмитаси раиси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш