Ўзбекистон ёшларининг парламентдаги овози

 

Бугун кўплаб ёшларнинг суҳбати Ёшлар парламенти ҳақида бўлмоқда. Юрагида ўти бор йигит-қизларимиз шу ҳақда тўлиб-тошиб гапиряпти.

Шу йилнинг 10 август куни Ёшлар парламенти аъзоларининг онлайн тарзда биринчи йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда 204 нафар номзод, шунингдек, республика комиссияси тавсияси билан яна 46 нафар, жами 250 нафар йигит-қизлар Ёшлар парламенти аъзолигига қабул қилингани айтилди.

Ёшлар парламенти иш фаолиятини бошлади. Бу фаолият Ўзбекистон ёшларининг парламентдаги овози бўлади, деб умид қиламиз. Бу йигит-қизларнинг орзу-мақсадларини амалга ошириш, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда ўзига хос майдон бўлишига ишонамиз! Бунинг учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.


Дилноза Шорасулова,

Ёшлар парламенти аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш