Партия фракцияси ва Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда

 

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда видеомулоқот дастури орқали республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин депутат, сенатор ва партиянинг бошқа фаоллари иштирок этяпти.

Йиғилишда пандемия даврида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинмоқда. Жорий йил 15 августдан республика бўйича карантин тартиби босқичма-босқич юмшатилиши жараёнида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг асосий вазифаларини белгилаб олиш масаласи муҳокама этилмоқда.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш