Ташаббускор депутатлар сафи кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман Кенгаши, халқ депутатлари туман кенгашидаги депутатлар томонидан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни камбағалликдан чиқариш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашида депутати Умархон Отабоев сайловчилар билан тез-тез учрашяпти, мулоқот жараёнида айтилган муаммоларни ҳал этишга жиддий киришмоқда. Шунингдек, депутат эҳтиёжманж оилалар вакилларига доимий кўмак кўрсатиб келмоқда.

Куни кеча депутат “Дўстлик” маҳалласига борди. Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди. Оилавий шароити оғирроқ бўлган Жамилахон Нажмиддинованинг хонадонида бўлди.

Жамила ая бир нафар фарзанди билан ёлғиз яшайди. Ўғли Умиджон вақтинча ишсиз. Депутатнинг айтишича, ҳозир Ж.Нажмиддинованинг хонадонида таъмирлаш ишлари бошланди. Ушбу оила кам таъминланганлар рўйхатига киритилган. Туман ҳокимлиги томонидан 1 млн сўм маблағ топширилган.

Депутат томонидан 8 млн сўмдан зиёд ҳомийлик ёрдами жалб этилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш