Депутат сўрови орқали муаммо ҳал бўлди

 

Ўрта Чирчиқ туманидаги «Мингтепа» МФЙ дан Оҳангарон тумани чегарасигача бўлган «Бойовул» МФЙдан ўтган асосий йўл таъмирланмоқда. Йиллар давомида бу йўллар таъмирталаб бўлиб, аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар бўлган эди. Сайловолди берилган ваъдалар ижобати ўлароқ, муаммоларни ҳал этиш йўлида олиб борилаётган ишлардан бири амалга ошмоқда.

Ўрта Чирчиқ туман Автойўл бўлими рахбарияти ва ходимларига депутат сўровини ва аҳоли мурожаатини эътиборсиз қолдирмаганликлари учун, ҳайдовчилар мушкулини осон қилишгани учун ўз ташаккуримизни билдирамиз!

 

Феруза Бабашева,

ЎзХДП Ўрта Чирчиқ туман кенгаши раиси, халқ депутати туман Кенгаши депутати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш