Ёшлар парламенти аъзосига ташаккурнома топширилди

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилди. Туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи етакчи мутахассиси, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси Кўҳзод Шарипов туманимиздан Ёшлар парламенти аъзоси этиб сайланди.

ЎзХДП Фориш туман кенгаши раиси Абдивали Мустанов ва ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Мурод Хайитовлар фаоллиги ва ташаббускорлиги учун Ёшлар парламенти аъзоси Кўҳзод Шариповга ЎзХДП вилоят кенгашининг “Ташаккурномаси”ни топширишди. Унинг келгуси ишларига омад тилашди.

 

Гулчеҳра Каримова

Теглар

yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш