Санитария-гигиена талабларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи  аъзолари томонидан туман марказидаги дехқон ва буюм бозорида савдо-сотиқ қилаётган тадбиркорлар, бозорга ташриф буюрган фуқаролар билан санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, фуқароларимиз орасида кўча-кўйда, савдо - сотиқ қилишда қоида ва талабларга умуман ёки қисман амал қилмаётганлигини кўп кузатилди. Айрим фуқаролар ҳаттоки, ниқоб ҳам тақмаган. Сотувчиларнинг кўпчилиги махсус қўл қопдан фойдаланмаяпти, масофа сақлашга ҳам ҳеч ким амал қилмаяпти. Бундай ҳолатн давом этиши яна пандемияни кучайишига, касалланганлар сони ортишига олиб келади.

Фуқароларга тартиб-қоидалар яна бир маротаба тушунтирилди, аҳоли огоҳлик ва ҳушёрликка чақирилди.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш