Эҳтиёжманд оилалар эътибор марказида

 

Халқ депутатлари Муборак туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари, 2- Ёшлик сайлов округидан сайланган депутат Алима Парпиева ва 17-Янги ҳаёт сайлов округидан сайланган депутат Ҳанифа Тўраева "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

Бир неча йил олдин маҳаллада яшовчи Сайёра Рўзиқулованинг икки хонали уйи вилоят Касаба уюшмаси томонидан қуриб берилган эди. Лекин ҳозирги вақтда уй ташландиқ ҳолга келиб қолган, шунингдек, том қисмида шефр йўқлиги сабабли ёғингарчилик пайтида сув ўтиб келяпти. С.Рўзиқулова шу масалани ҳал қилиб беришда ёрдам сўради.

Маълум бўлишича, унинг ўзи ишсиз, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор. Доимий сурункали касали борлиги учун рўзғордан ортганини дори-дармонига сарфлаб келади.

Депутатларимиз ташаббуси билан Сайёра опа жамоатчилик асосида махаллага ишга жойлаштирилди. Сектор рахбарлари билан ҳамкорликда сентябрь ойига қадар уйининг том қисмини ёпиб бериш учун амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш