Ижтимоий ҳимоянинг яна бир амалий ифодаси

 

Инсон муносиб ҳаёт кечириши, орзу-ҳавасларини руёбга чиқариш учун доимо интилиб яшайди. Ўқийди, касб-ҳунар эгаллайди. Агар ёшликдан имконияти чекланган бўлса, уларнинг кўнглини доимо кўтариб туриш, ғамхўрлик кўрсатиш инсоний бурчимиздир.

Мамлакатимизда мактабларнинг очилиши ҳақида сўз кетганда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар ҳамда 16 ёшга тўлмаган болалар ҳақида қайғуриш ўринли албатта.

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори Қашқадарё вилоятидаги “темир дафтарга” киритилган 44218 та оиладаги 65857 нафар 16 ёшга тўлмаган болалар, боқувчисини йўқотган 19628 нафар ҳамда 11659 нафар ногирон болаларни хурсанд қилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг меваси бўлган мазкур қарор фақат 16 ёшгача тўлмаган болаларга манзилли кўмак бериш, яъни уларга қишки кийим-бош, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга мўлжалланганликдадир. Воҳамиз аҳлига берилаётган бир марталик 500 минг сўм нақд маблағ эса ота-оналарга сифатли кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуролларини сотиб олишда имкониятлар яратади.

Қарорнинг эътиборли жиҳати шундан иборатки, уни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида қабул қилинган-лигидадир. Кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаат-ларини ҳимоя қилиниши мамлакатдаги ижтимоий вазият барқарорлашида муҳим аҳамият касб этади.

Қарорда шунингдек, республикадаги барча бошланғич умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмланиши белгиланган. Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 1135 та умумий ўрта таълим мактабларида 55 минг нафар ўқитувчилар ҳамда 59 та шифохоналарда 5 мингга яқин шифокорлар ҳамда ҳар 10 минг аҳолига 98 нафарга тўғри келадиган ҳамширалар фаолият олиб боришмоқда. Қарорнинг аҳамияти шундан иборатки бу вазифаларнинг амалга оширилиши биринчи навбатда партиямиз электорати учун муҳимдир.

Президентимиз томонидан Қашқадарё вилоятига “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси доирасида 20 минг аҳолига 20 млрд сўм маблағ берилди. Бундан ташқари 23 млрд сўм маблағ ҳам ижтимоий ҳимоя мақсадида Қашқадарёликларга берилди.

Буларнинг бари давлатимизнинг халқ учун, унинг саломатлиги ҳамда ёшлар келажагига қаратилганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

 

Январ Иноятов,

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати.

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш