Ногиронлик аравачаси топширилди
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Зангиота туман бўлими бошқаруви раиси, халқ депутатлари туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Ш.Акрамов ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар ҳолидан хабар олди. Эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ўрганди.
Шу куни “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини А.Навоий шоҳ кўчаси 95-уйда истиқомат қилувчи Миркамол Нурматов ҳамда “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғини Комолон кўчаси 16-уйда яшовчи Умри Давроноваларга ногиронлик аравачаси топширилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.