Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
Пандемия шароитида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш долзарб аҳамиятга эгадир. Шундан келиб чиқиб, жойларда сектор раҳбарлари, партиямиз фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мустақиллик байрами муносабати билан Беруний туман прокурори 2-сектор раҳбари Расул Халмуратов ва ЎзХДП Беруний туман кенгаши раиси Пардагул Раззақова ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга борди.
2-сектор худудида яшовчи 7 нафар якка ёлғиз ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида 6 та чангютгич ҳамда газ плита совға қилинди.
Учрашув давомида аҳоли муаммолари ҳам ўрганиб чиқилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.