Олтиариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи электорат манфаати билан боғлиқ масалани доимий комиссия муҳокамасига олиб чиқди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида аҳолининг кам таъминланган қатлами, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қурилаётган арзон уй-жойлар билан таъминлашда самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланган.

Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга арзон уй-жой билан таъминланиш ахҳволи тўғрисида”ги масала “Ижтимоий-маданий сохани ривожлантириш, оила, хотин қизлар ва ёшлар масалалари” бўйича доимий комиссиясида кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг ЎзХДП гуруҳи рахбари Н.Хамдамовнинг қайд этишича, жорий 2020 йил бошидан туман хотин қизлар қўмитасига 193 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва ногиронлиги бор оилалардан уй жой сўраб аризалар тушган. Туман уй-жой комиссияси билан биргаликда уларнинг яшаша шароитлари ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, мурожаат қилган хар бир фуқаро уй жойга муҳтож бўлган фуқоролардир. Аммо Вазирлар Махкамасининг 285-сонли қарори талабларига таяниб шуни айтиш керакки, мурожаат қилган аёлларимизнинг уй-жой сўраб қилган аризасини ҳал этиш учун бир қатор тартиблар тўғри келмайди.

Мурожаатчи хотин-қизларимиздан 10 нафари боқувчисини йўқотганлиги, оғир ижтимоий аҳволдаги фуқаро сифатида, 15 нафари ногирон бўлган ва ногиронлиги бўлган оила сифатида уй жой олиш тавсия қилинди. Қолган 168 нафар опа-сингилларни ўйлантираётган масала 2021 йи захирасига олинганлиги аниқланди.

Шунингдек, айрим аёллар имтиёз бериладиган тоифага кирса ҳам, унга арзон уй-жойлар беришмаётганлиги ҳақида сайловчилар томонидан шикоятлар бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу масаланинг туманда бажарилиши бўйича ҳар бир депутат ўзи сайланган округ ҳудудида уйма-уй юриб, ҳақиқий аҳволни ўрганиб чиқиши ва шу асосида таклифлар бериши муҳим масала экани қайд этилди.

Муҳокама ва кескин мунозаралардан сўнг доимий комиссияси қарори қабул қилинд. Унга кўра, Олтиариқ туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарига тумандаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар берилишини тизимли таъминлаш вазифаси юклатилди.


Жаҳонгир Олимов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходими.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш